Интернетда фойдаланувчилар Apple компаниясининг iPhone 7 Plus флагман смартфонининг камерасидан шикоят қилмоқдалар. Бу ҳақда Reddit сайтида ёзилди.

Маълум қилинишича, смартфондаги "Камера" дастури баъзида очилмай, фақатгина қора экранни кўрсатиб туради. Бундан ташқари, баъзи суратлардаги соялар яшил ёки бинафша ранг кўриниш олади. Баъзи фойдаланувчиларнинг айтишича, қурилма пайпаслаганда бироз иссиқроқ бўлса-да, "Камера" дастури тизим қизиб кетгани ҳақида хабар чиқармоқда.