Жанубий Кореянинг Kia компанияси янги авлод Picanto модели ҳақида тасаввур уйғотувчи суратларни намойиш қилди. Унинг тақдимоти 2017 йил бошида бўлиб ўтади. 

Аввал тахмин қилинганидек, янги «Пиканто» тўртинчи авлод Rio хэтчбеки услубида ишлаб чиқилади. Компакт-кар «спортча» ташқи кўриниши, энсиз радиатор қафаси, янги оптика ва бампер, узайтирилган патрубок билан ажралиб туради.

Picanto салони ҳам янги «Рио» услубида. У кўпфункцияли рул чамбарагига эга бўлади, приборлар панелидаги «циферблат»лар ўртасида қўшимча ахборот экрани ўрнатилади.  Бундан ташқари, мультимедиа мажмуасида катта сенсорли дисплей пайдо бўлади. 

Унинг моторлар қаторини 1 литр ҳажмли, 3 цилиндрли кучайтирилган двигатель ҳамда атмосферали агрегатлар ташкил этади.
 
Тахмин қилинишича, янги «Пиканто» ҳозиргисидан фарқли равишда беш эшикли кузов билан таклиф этиладиган кўринади. Компания унинг уч эшикли намунасидан воз кечиши мумкин.