Қозоғистон ва Эрон раҳбарлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилади

Жаҳон 22 Декабрь 2016 3319
Фото: Google image

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳоний билан 22 декабрь кунига режалаштирилган учрашувда Суриядаги вазият, минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади. Эрон президенти Остонага расмий ташриф билан келмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, учрашувда асосан ташқи сиёсат масалалари ҳақида фикр алмашилади: Остона Суриядаги можаро бўйича томонлар музокара ўтказадиган жой сифатида кўрилмоқда. Қозоғистон етакчиси бу масалани Россия ва Туркия раҳбарлари билан муҳокама қилиб бўлган. У маслаҳатлашувлар ташкиллаштиришга кўмак беришга тайёр эканини билдирган. Эндиликда эса бу ғоя Эрон президенти билан ҳам бўлишилади. У Сурия муаммосини тинч музокаралар йўли билан ҳал қилиш тарафдори. Бундан ташқари, томонлар минтақадаги вазият, жумладан терроризм ва экстремизм таҳдидлари ҳақида ҳам суҳбатлашишади.

Эроннинг Қозоғистондаги элчиси Можтаб Дамирчилунинг журналистларга маълум қилишича, ташриф чоғида “иқтисодий, сармоявий, божхона, кемалар қатнови, маданий ва туристик соҳалардаги ҳамкорлик бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган”.

Қозоғистон Эронни муҳим шерик сифатида кўради ва мамлакат билан иқтисодий алоқалар Теҳронга нисбатан қўйилган халқаро санкциялар бекор қилингач бир қадар яхшиланди. Назарбоевнинг жорий йилнинг апрель ойида Ислом Республикасига ташрифи давомида умумий қиймати 2 миллиард доллардан ортиқ бўлган 66 ҳужжат имзоланди.

Дамирчилунинг таъкидлашича, “кўп томонлама транзит, савдо ва сармоявий лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш учун кўплаб имкониятлар бор. Улар Эрон ва Қозоғистон маҳсулотларини учинчи давлат бозорларига етказиб бериш имконини яратади”.

Унинг сўзларига кўра, Теҳронга Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан муносабатларни изга солиш жуда муҳим. Унда айни дамда Қозоғистон раислик қилмоқда. Остона кўмагида Эрон ва иттифоқ ўртасида эркин савдо қилиш тўғрисидаги битимни имзолаш учун маслаҳатлашувлар бошланган.

Остонадаги учрашувда туризм масаласи ҳам кенг муҳокама қилинади. “Биз Эрон билан туризм соҳасидаги ҳамкорликда катта имкониятларни кўрмоқдамиз ва ўзаро лойиҳалар ҳамда дастурларни, жумладан Каспий денгизида сув туризмини ривожлантириш бўйича ҳам лойиҳани амалга татбиқ этиш ниятидамиз”, - дея айтиб ўтган Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазирлигининг туризм департаменти директори Марат Игалиев. Унинг сўзларига кўра, виза тизимини енгиллаштириш нафақат саёҳатчиларга, балки ишбилармонларга ҳам кўмак беради.
 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар