Латвия ҳарбийлари Афғонистонда 2020 йилгача қоладиган бўлди

Жаҳон 22 Декабрь 2016 4800

Латвия сейми мамлакат ҳарбий контингентининг НАТО бошчилигида Афғонистондаги халқаро амалиётдаги иштирокини узайтиришга қарор қилди. Тегишли қарор лойиҳаси 100 депутатдан 80 нафари томонидан қўллаб-қувватланган. Унга кўра давлат ҳарбийлари Афғонистонда 2020 йилнинг 31 декабрига қадар қоладиган бўлди.

"Афғонистондаги хавфсизлик ва сиёсий вазият ҳамон жуда нозик бўлиб турибди. Шунинг учун мамлакат миллий хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ҳаракатлар мамлакатдаги, шунингдек бутун минтақадаги вазиятни барқарорлаштириш учун жуда муҳимдир", - дея айтиб ўтди Латвия мудофаа вазири Раймондс Бергманис парламентарийлар олдида чиқиш қилиб.

Унинг сўзларига кўра, латвия ҳарбий контингентининг Афғонистондаги миссияда иштирок этиши бу даврда ҳам худди аввалги ҳажмда бўлади. "Афғонистонга ҳар олти ойда 30 га яқин ҳарбий хизматчи жўнатилади", - дея айтиб ўтди у.

Латвия НАТОнинг Афғонистондаги миссияси иштирокини узайтириш орқали "альянс доирасида ўз ҳиссасини қўшишда давом этмоқда ва халқаро коалициянинг ишончли аъзо мамлакати эканини тасдиқламоқда", таъкидлаб ўтди мудофаа маҳкамаси раҳбари.

Маълумот учун, Латвия Афғонистондаги халқаро амалиётда 2003 йилдан бери иштирок этади. Айни дамда мамлакатда 24 нафар латвиялик аскар хизмат қилмоқда. 
 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар