Апрелда энди Озодбек Назарбеков эмас, Юлдуз Усмонова концерт беради

Маданият 22 Декабрь 2016 166401

Ҳар йилнинг баҳорида ўн кунлаб концерт беришни анъанага айлантирган Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 2017 йилнинг апрелида бу анъанани давом эттирмайди.

Ушбу хонанда ишдан толиққани ва таътил режалаштиргани туфайли нафақат апрель ойида, балки бутун йил давомида ҳам катта саҳналарда чиқиш қилмаслиги, катта танаффус қилиши мумкин.

Озодбек Назарбековнинг вакиллари эса бу ҳақида аниқ маълумот бера олмади.

Манбанинг билдиришича, апрель ойида 15 кун давомида шу йилнинг декабрида Ўзбекистондаги саҳналарга қайтган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова концерт бериши режалаштирилган.

Шунингдек, “Истиқлол” санъат саройидаги манба берган маълумотга кўра, Озодбек Назарбеков 2017 йилда яккахон концерт дастури беришни режалаштирмаган, бироқ хонанда ижод қилишни тўхтатмайди ва давлат тадбирларида иштирок этади.

Эслатиб ўтиш жоиз, Юлдуз Усмонова 2005 йилгача ҳар йили апрелда кўпкунлик концерт берарди. Кейинчалик бу ўрин Озодбек Назарбековга ўтганди.

Юлдуз Усмонова катта саҳналарга қайтмоқда

Кун янгиликлари
Дайжест: Марказий Осиёдаги энг кучли армия, Америкача дўстлик, “Толибон”нинг баҳорги ҳужумлари ва бошқа муҳим хабарлар
21:49 / 28.04.2017 3200 Жаҳон
Pinngle хориждан Ўзбекистондаги барча телефон рақамларига бепул қўнғироқ қилиш имкониятини тақдим этади
14:28 / 28.04.2017 10764 Технология
Адоғи йўқ саволлар ёхуд адолатсизликка учраган фермер
10:28 / 28.04.2017 12986 Жамият
Шимолий Корея баллистик ракетани синовдан ўтказди
08:05 2417 Жаҳон
Филиппинда кучли зилзила юз берди. Цунами хавфи эълон қилинди
08:00 582 Жаҳон
Хитой: "Ипак йўли" фақатгина фойда келтиради
07:58 378 Жаҳон
Германияда масжидга ҳужум қилинди
00:48 3693 Жаҳон
Черногория бош вазири мамлакатнинг НАТОга кириши сабабини тушунтирди
00:38 2182 Жаҳон
Пентагон: ИШИДнинг Афғонистондаги етакчиси йўқ қилинган бўлиши мумкин
00:16 2675 Жаҳон
Замонамизнинг энг яхши мураббийлари аниқланди. Гвардиола етакчи
00:11 3199 Спорт
Кўпроқ янгиликлар