Рамзан Қодиров NY Daily News’нинг Россия элчиси ҳақида мақола ёзган журналистини қоралади

Жаҳон 22 Декабрь 2016 15147
Фото: kadyrov_95

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров New York Daily News нашри журналисти Герш Кунцманнинг Россиясининг Анқарада ҳалок бўлган элчиси Андрей Карлов ҳақидаги мақоласига муносабат билдирди.

Аввалроқ АҚШлик журналист Россия элчиси ҳақидаги мақоласида "Карловнинг ўлимидан кўз ёш тўкмаслиги" ҳамда "бу қотиллик бир неча ой олдинроқ содир бўлмаганидан таажжубда эканлигини" айтган.

Кейинроқ журналист ўз мақоласи учун узр сўрамаслиги маълум бўлган.

"Қадрдон дўстларим! Давлатимиз фуқаролари Андрей Карловнинг қотиллигини шахсий изтироб ва фожеа сифатида қабул қилдилар. Менинг кўз олдимда ҳали ҳам ўша воқеа турибди – шайтон тўппончани олиб, Фавқулодда ва Мухтор элчининг орқасидан отмоқда, сўнгра "Аллоҳу акбар" деб бақирмоқда. Исломнинг асоси ҳисобланадиган бу сўзлар динимизнинг очиқчасига душмани оғзидан янгради. Мусулмон киши ҳеч қачон Қуръон ва пайғамбаримиз суннатларига қарши бормайди. Пайғамбаримиз ўз ҳадисларида элчиларни ушламасликлари, бу келишувни бузмасликларини айтганлар. Пайғамбаримиз элчи у қандай давлатни билдиришидан қатъи назар, тўлиқ дахлсизликка эга эканлигига кўрсатма берганлар. Аниқ маълумки, Пайғамбаримиз, уларнинг асҳоблари даврида ва ундан кейинги юз йилликларда диндорлар томонидан элчиларга бирорта суиқасд амалга оширилмаган. Элчимизга ўқ узган одам исломнинг энг ашаддий душманидир. Уни мусулмонлар тақдири ташвишлантирмаган, у исломни қоралаш учун барча ишни қилди. У иблис давлати истаги ва буйруғини бажарди. АҚШнинг New York Daily News газетаси Андрей Карловнинг қотиллиги оқланган ва қутланган, қотил қаҳрамон сифатида шарафланган мақолани чоп этди. Бундан кейин ҳам бу бўҳтонлар муаллифи Герш Кунтцман ҳам, газета муҳаррири ҳам ўзларини айбдор деб ҳисобламаяптилар. Бу мисли кўрилмаган сурбетлик, инсон дардига заррача ҳамдарлик аломатининг йўқлиги, террорчиликни оммавий қўллаб-қувватлашдир", деб ёзди Қодиров Instagram’да.  

 

Кўпроқ янгиликлар