Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Воронеж вилоятидаги ибодатхона бош руҳонийнисини ўлдиргани учун қаттиқ тартибдаги ахлоқ-тузатиш колониясида жазони ўташ билан 15 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда Россия тергов қўмитаси.

Тергов ва суд 2015 йил октябрда 26 ёшли қотил Воронеж вилоятидаги Пузево қишлоғида жиноят қурбони – руҳоний билан унинг уйида ибодатхонада амалга оширилиши керак бўлган таъмирлаш ишларини муҳокама қилишган. Ўзбекистонлик руҳонийнинг мулкини қўлга киритиш мақсадида уни ўлдирган. У ўз қабиҳ ниятини амалга ошириш учун ошхонадан пичоқ олиб, руҳоний олдига қайтиб, унинг баданига пичоқ урган. 

Жиноятчи гараждан автомобиль ва 580 минг рублдан кўпроқ мол-мулкни ўғирлаб, воқеа жойидан қочиб кетган. Руҳоний олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган.

Эркак бу жиноятни содир этиш гумони билан қўлга олинган ҳамда ўз айбини тан олувчи кўрсатмалар берган. 

Тергов ҳаракатлари ўтказилиши вақтида руҳонийдан ўғирланган мол-мулк топилган ва мусодара қилинган. Улар кўриб чиқилиб, ашёвий далил сифатида жиноий ишга бириктириб қўйилган. 

Шунингдек, руҳоний қариндошининг 116 минг рубль миқдорида моддий зарар ва 800 минг рубль миқдорида маънавий зарарни қоплаш бўйича даъвоси қондирилган.