Тайландда талабалар иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Хабарларга кўра, Бангкок технология институтининг 48 нафар талабаси бўлган автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 44 талаба жабрланган, деб ёзмоқда Bangkok Post нашри.

Автоҳалокат 22 декабрь куни Кампхенг-Пхет вилоятида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотгани оқибатида  автобус йўлда ағдарилиб кетган. Шу сабабли, Тайланднинг асосий шаҳарлараро автомагистралларидан бири Пхахонйотхин шоссесидаги ҳаракатни издан чиқарган.

44 нафар талаб енгил жароҳат олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.