Тошкент ирригация ва мелиорация институти ректори Муҳаммадхон Ҳамидовнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади.

«Сизда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Тошкент ирригация ва мелиорация институти ректорига 2 хил усулда: қўнғироқ қилиш ёки мурожаат йўллаш орқали юборишингиз мумкин», — дейилади виртуал қабулхонада жойлаштирилган эълонда.

Мурожаатлар куну тун онлайн тартибда қабул қилинади. Қўнғироқларни (0371) 217-19-36 рақамли «Ишонч телефони» орқали амалга ошириш мумкин.

Институтнинг tiim.uz электрон манзилида жойлашган ушбу қабулхонага муассаса фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай мурожаат онлайн режимида куну-тун қабул қилинади. Бу янгилик институт талабалари ва ўқитувчилари ҳамда ходимларига етказилган.

Виртуал қабулхона сайти нафақат мурожаатлар жўнатиш, балки уларнинг бажарилишини кузатиб бориш имконини ҳам беради. Шунингдек, сўровларга ҳам бевосита мазкур сайтдан жавоб олиш мумкин. Бунинг учун, сайтда жойлаштирилган электрон шаклни тўлдириш ва жўнатиш кифоя қилади.