Анқара прокуратураси Россия элчиси Андрей Карловни ўлдирган қотилнинг 6 қариндошига жавоб берди. Бу ҳақда CNN Turk хабар тарқатган.

Қотил Март Олтинтошнинг отаси, онаси, синглиси, рафиқаси ҳамда 2 амакиси тегишли кўрсатмаларни бергач, уйларига қайтарилган. Уларни ҳибсга олиш учун асос йўқлиги айтилган. Улар ишда гувоҳлар мақомида.

Дипломатга ҳужум 19 декабрь куни Анқарадаги фотокўргазма очилиши вақтида содир бўлди. Полициячи Мавлуд Мерт Олтинтош элчига 7та ўқ узган. У фотокўргазмага Андрей Карловнинг соқчиси сифатида кирганди. У қотилликни амалга оширишидан кўп вақт ўтмай отиб ташланган.

Россияда бу суиқасд теракт сифатида баҳоланди. Бу қотиллик учун жавобгарликни Суриядаги "Жайш ал-Фатҳ" гуруҳи ўз зиммасига олди.