Ўзбекистон ФИФАнинг декабрь ойидаги рейтингида 62-ўринда "музлади"

Спорт 22 Декабрь 2016 8348
Фото: ingimage/vostock-photo

Ўзбекистон терма жамоаси 22 декабрь куни эълон қилинган ФИФАнинг янги рейтингида 62-ўринни эгаллади.

Ўтган ойда ҳам терма жамоа шу ўринда бўлганди, ўтган вақт ичида терма жамоа биронта учрашув ўтказмаган. Ўтган ой рейтингида 558 очко билан шу ўринни эгаллаган Самвел Бабаян бошқарувидаги терма жамоанинг бу ой рейтингидаги очколари сони ҳам ўзгармаган.

Осиё бўйича Эрон энг яхши натижани кўрсатган - 797 очко билан 29-ўрин. Эронликлар Украина бир поғона шўнғиши туфайли 1 поғона юқорилаган. Корея Республикаси эса 699 очко билан 37-ўринда. 

Осиё минтақаси бўйича кейинги ўринларда Япония (45-ўрин, 644 очко) ва Саудия Арабистони (54-ўрин, 589 очко) терма жамоалари ҳам Ўзбекистондан юқорида жойлашган. Саудияликлар Исроил ва Россия терма жамоалари қуйига тушиши эвазига аввалги ойда қайд этган натижасини 2 ўринга яхшилаган. Ўзбекистонга энг яқин жойлашган Осиё жамоалари қаторида БАА (64-ўрин, 537 очко) ва Хитой (82-ўрин, 423 очко).

Умумий рейтингнинг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:
1. Аргентина
2. Бразилия
3. Германия
4. Чили
5. Бельгия
6. Колумбия
7. Франция
8. Португалия
9. Уругвай
10. Испания

Энг чуқур "шўнғиш" Куба терма жамоаси томонидан қайд этилган. Кубаликлар бир ой ичида 26 поғона пастлаган ва 151-ўринга жойлашган. Энг яхши кўтарилиш - Руанда терма жамоасида: 101-ўриндан 92-ўринга юқорилаш.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар