Венгрия пойтахтига бронетранспортёрлар киритилди

Жаҳон 22 Декабрь 2016 6943
Фото: RIA

Венгрия пойтахти Будапештда католик Рождество арафасида терактлар содир этилишидан хавотирланиб, бронетранспортёрлар киритилди. Бундан ташқари, шаҳарда кўп сонлик полиция ходимлари ва Аксилтеррорчилик маркази агентлари қўлларида автомат билан партул назорати олиб боришаётгани қайд қилинган. 

Венгрия пойтахти ва бошқа бир қатор шаҳарларда хавфсизлик чораларини кучайтиришга мамлакат ички ишлар вазири Шандор Пинтер буйруқ берган. Таъкидланишича, Будапештдаги Верешмарти майдонида бош Рождество ярмаркасидаги хавфсизлик чораларига катта эътибор берилган. Шунингдек, Россия ва Германия элчихоналари қўриқланиши кучайтирилган. 

19 декабрда Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов отиб ташланганди. Берлинда эса Рождество ярмаркасида юк машинасида номаълум кимса катта тезликда одамларни атайлаб уриб кетган. Оқибатда 12 киши ҳалок бўлган, 48 киши шифохонага етказилган. Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. Юк машинасини бошқарган жиноятчи яширинишга муваффақ бўлган. Ҳозирда у полиция томонидан қидирилмоқда. 

Машина Польша автомобиль давлат рақамига эга бўлган. Унинг кабинасида Польша фуқароси жасади топилган. Тахминларча, уни террорчи ўлдирган.

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар