Volkswagen компанияси ўзининг учта янгилиги намойиш этилган видеороликни тақдим этди: Arteon седани, «Тигуан»нинг янги нусхаси, шунингдек ихчам up! хэтчбекининг GTI-модификацияси. Автомобиллар Жанубий Африка республикаси йўлларидаги синовлар вақтида суратга олинган.

Volkswagen Tiguan’нинг янги нусхаси Allspace деб номланади. Ўриндиқларнинг учинчи қатори моделга қўшимча тарзда таклиф этилади. Янгилик моделнинг одатий нусхасидан 110 миллиметрли ғилдираклар базаси билан фарқланиб туради.

Volkswagen up! хэтчбекининг GTI-нусхаси эса ишчи ҳажми бир литр бўлган 115-кучли двигателга эга бўлади. У олти поғонали механик узатмалар коробкаси билан ишлайди. 

Volkswagen Arteon роликда немис маркасининг янги модели деб аталган. Автомобиль ишлаб чиқарувчиси бу янгилик билан Passat CC’ни алиштирмоқчи. «Артеон» 2017 йилнинг баҳорида Женевадаги автосалонда тақдим этилади.

Tiguan Allspace кроссовери, шунингдек up! GTI хэтчбеги ҳам 2017 йилда тақдим этилиши режалаштирилган.

«Тигуан»нинг узайтирилган нусхаси эса Хитойда тақдим этиб бўлинди. Бу модификациянинг бошқа бозорлардан нимаси билан фарқланиб туриши номаълум.