Volvo компанияси S90, V90 ва XC90 моделлари учун қўшимча ҳақ эвазига сотиб олиш мумкин бўлган махсус "Қизил калит" тизими ҳақида сўзлаб берди. Бу калитдан агар автомобиль янги, ёш  ҳайдовчилар, сервис марказлари ходимлари ёки парковкачиларга берилган ҳолдагина фойдаланиш таклиф қилинади.  

"Бирор кимсага ўз автомобилингни беришда ҳар доим хавотир ҳисси бўлади. Машинасини кўпинча бирор кимга ишониб топширишига тўғри келадиганлар учун рулда ким ўтирганидан қатъи назар, автомобилдан онгли равишда фойдаланаётганларига ишонч берадиган "қизил калит" керак бўлиб қолиши мумкин", деб айтилди компанияда. 

Қизил рангга бўялган махсус брелокдан фойдаланганда автомобилнинг максимал тезлиги 120 км/cоат билан чегараланади, адаптив круиз-контрол эса олдиндаги автомобилгача бўлган масофани максималгача қўяди, аудиотизимнинг максимал баландлиги чекланади. Яъни у автомобилнинг тезлиги ва аудиотизимнинг баландлигини чеклайди.

Бундан ташқари, бу режим ишлаганда барча хавфсизлик тизими, жумладан кўринмайдиган ҳудудлар, ҳайдовчининг толиққанлиги ва ҳаракатланишнинг қаторлаб кетишини кузатиш, олд томондан тўқнашувлардан огоҳлантириш ҳамда йўл белгиларини таниш каби тизимлар мажбурий равишда ёқилади. 

Ҳозирча қизил калитни компаниянинг Буюк Британиядаги дилерларидан 110 фунт стерлингга (136 АҚШ долларига) сотиб олиш мумкин.