Жанубий кореялик адибнинг асари ўзбек тилида чоп этилди

Маданият 22 Декабрь 2016 3480

Жанубий кореялик атоқли адиб Ли Мун Ёлнинг «Олтин қанотли қуш» асари ўзбек тилида чоп этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, «Давр-Пресс» нашриёт-матбаа уйи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида ўтказилган «Олтин қанотли қуш» китоби тақдимотида Ли Мун Ёл асарларида ўз даврининг ўткир сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий муаммолари, инсон руҳиятининг энг мураккаб қирралари юксак маҳорат билан тасвирлангани ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда ёзувчи ва шоирлар, таржимонлар, адабиётшунос олимлар, корейс тили ва адабиёти бўйича мутахассислар, Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, ўқитувчилар, талабалар ва журналистлар иштирок этди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Бахтиёр Назаров, Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Бош консули Че Жонг Хо ва бошқалар давлатлараро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш жараёнида ёш авлодни жаҳон адабиёти асарлари билан таништириш, умумбашарий қадриятларни тарғиб этувчи ижод маҳсулларини халқимизга етказишга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

«Ли Мун Ёлнинг «Олтин қанотли қуш»  қиссасини ўзбек китобхонлари яхши кутиб олишига ишонамиз, — деди «Давр-Пресс»  нашриёт-матбаа уйи бош муҳаррири Асрор Мўминов. — Чунки унда илгари сурилган ғоялар халқимиз руҳиятига жуда яқин. Қиссада рассом ва ҳаттот Ко Чжук ҳаёти ҳикоя қилинган. Устоз ва шогирднинг бири-бирига бўлган муносабати, устоз ўгитининг тарбиявий жиҳатларини таржимон Эркин Эрназаров моҳирона кўрсатиб бера олган. Бу асар ўқувчи тафаккури ва дунёқарашини бойитиш билан бирга давлатлараро дўстлик, ҳамжиҳатлик ва адабий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади».

Иштирокчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Адиб Ли Мун Ёл — Жанубий Корея адабиётининг ёрқин намояндаси. У «Чегарада», «Инсон фарзанди», «Император ҳақи», «Қаҳрамон даври» каби асарлари билан корейс халқининг эътиборини қозонган. 1982 йилда эълон қилинган «Олтин қанотли қуш» асари ёзувчи ижодида алоҳида ўринга эга.

Кун янгиликлари
Бир қултум сув ва уни чиқариб ташлашга арзимайдиган мол-мулк учун ўзини таҳликага отиш ақлли одамга ярашмайди
20:58 / 21.01.2017 7138 Жамият
Видео: Қорақалпоғистон аҳолиси Шавкат Мирзиёевни кутиб олди
20:28 / 21.01.2017 17559 Жамият
"Агар мамлакат нотўғри бошқарилса, барча ақлли инсонлар уни тарк этади".
17:12 / 21.01.2017 17468 Lifestyle
Денис Истомин Австралия очиқ чемпионати 1/8 финалига йўлланма олди
13:39 / 21.01.2017 22024 Спорт
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилиниши кутилмоқда
12:59 / 20.01.2017 66284 Ўзбекистон
Қорақалпоғистонда янги ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш орқали 50 минг киши иш билан таъминланади
Франция чемпионати. Каванининг дубли «ПСЖ»га ғалаба келтирди
03:23 198 Спорт
Шавкат Мирзиёев: "Ёлғиз яшовчи фуқаролар ва имконияти чекланган кишиларга моддий кўмак беришнинг янги тури жорий этилади"
Ла-Лига. «Валенсия» «Вильярреал» уйидан ғалаба билан қайтди
03:11 233 Спорт
А серия. «Милан» ўз уйида «Наполи»га ютқазди, «Фиорентина» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
03:07 187 Спорт
Кўпроқ янгиликлар