А серия, 18-тур. «Рома» «Кьево»ни енгди, «Наполи» Флоренцияда дуранг ўйнади ва бошқа натижалар

Спорт 23 Декабрь 2016 2297

Италия чемпионатининг 18-тур ўйинлари ниҳоясига етди.

22 декабрь оқшомида яна 6та учрашув бўлиб ўтди.

«Фиорентина» ва «Наполи» Флоренцияда учрашди. Бу учрашувда 6та гол урилди - 3:3.

24-дақиқада Лоренцо Инсинье ҳисобни очганди. Мезбонлар иккинчи бўлим бошида ҳисобни тенглаштиришга эришди - Федерико Бернардески гол муаллифи. 3 дақиқа ўтиб Дрис Мертенс меҳмонларни олдинга бошлади. Аммо Бернардески дубль қайд этиб, мувозанатни тиклади - 2:2. 82-дақиқада эса Мауро Сарате «Фиорентина»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. «Наполи»ни мағлубиятдан ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда урилган гол қутқарди - Маноло Габбьядини пенальтини аниқ амалга оширди.

Италия биринчилиги турнир жадвалида «Фиорентина» 27 очко билан тўққизинчи ўринда жойлашган, «Наполи» эса 35 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Рома» Римдаги «Олимпико» стадионида «Кьево»ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди (3:1).

«Кальяри» ва «Сассуоло» учрашувида голлар шоуси кузатилди - 4:3. Биринчи бўлим вақтидаёқ меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишди. Шунга қарамай бу жамоа иккинчи бўлим бошида 3:1 ҳисобида олдинда эди. Аммо 11 киши бўлиб ҳаракат қилган сардинияликлар жамоаси вазиятни ўз томонига оғдиришга эришди. 

Тур доирасидаги яна бир учрашувда «Торино» «Женоа»ни енгди (1:0), «Палермо» ва «Пескара» учрашувида ғолиб аниқланмади - 1:1,  «Сампдория» ҳам «Удинезе» билан голсиз дуранг қайд этди.

Италия чемпионати
18-тур
Фиорентина - Наполи 3:3 (0:1). 
Голлар: Инсинье, 25 (0:1). Бернардески, 52 (1:1). Мертенс, 68 (1:2). Бернардески, 69 (2:2). Сарате, 82 (3:2). Габбьядини, 90+4-пенальти (3:3).
Фиорентина – Тэтэрушану, Сальседо, Томович, Астори, Оливера, Весино, Бадель (Санчес, 73), Кьеза (Дикс, 87), Кристофоро (Сарате, 73), Бернардески, Калинич.
Наполи – Рейна, Хюсай, Альбиоль, Кирикеш (Максимович, 43), Гулям, Зелиньски (Аллан, 70), Диавара (Габбьядини, 86), Гамшик, Кальехон, Мертенс, Инсинье.
Огоҳлантиришлар: Альбиоль (1), Калинич (3), Рейна (45), Оливера (45), Максимович (50), Томович (53), Бернардески (70), Сарате (83).

Рома – Кьево 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 37 де Гузман, 1:1 – 45 Эль-Шаарави, 2:1 – 52 Джеко, 3:1 – 90, пенальти Перотти.
Рома – Шченсни, Рюдигер, Фасио, Вермален, Бруно Перес, Стротман, Наингголан, Эмерсон, Салах (Перотти, 82), Джеко (Итурбе, 90), Эль-Шаарави.
Кьево –    Соррентино, Иско (Коста, 41), Гамберини, Дайнелли, Фрей, де Гузман, Радованович, Ригони, Бирса (Бастьен, 59), Инглезе (Пеллиссье, 75), Меджорини.
Огоҳлантиришлар: Дайнелли (45), Ригони (88).

Кальяри - Сассуоло 4:3 (1:2). 
Голлар: Сау, 14 (1:0). Аджапонг, 30 (1:1). Пеллегрини, 33 (1:2). Ачерби, 58-с пенальти (1:3). Боррьелло, 62 (2:3). Фариас, 73 (3:3). Фариас, 76 (4:3).

Палермо - Пескара 1:1 (1:0). 
Голлар: Куайсон, 33 (1:0). Бираги, 90+3-пенальти (1:1).

Сампдория - Удинезе 0:0.

Торино - Женоа 1:0 (0:0). 
Гол: Белотти, 49 (1:0).

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22942 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40525 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 154033 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43939 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 1680 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 3120 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1405 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 1177 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар