Биз ҳар сафар Янги йил арафасида такрор ва такрор бир хил муаммога дуч келамиз: Янги Йилда онамга нима ҳадя берсам экан? Албатта, совғанинг ёқимли ва фойдали бўлишини хоҳлаймиз, ахир оналаримиз, доимо бизлар ҳақимизда қайғуришади. Кўп ҳолларда, ўзларини ва ўз хоҳиш-истакларини ҳам унутишади. Шу боисдан ҳам биз бу масалани сиз учун ҳал этишга ҳаракат қилдик ҳамда ҳар бир онани хурсанд қила оладиган 10та совғани тайёрладик. 

1. Қаҳва тайёрлагич  ва қаҳва пиёлалари тўплами

Тасаввур қилинг, кун ташвишларини бир зумга унутиб, туркада янги дамланган қаҳвадан бир пиёла ичиб, яна ишларингизда давом этсангиз, қандай ёқимли-а! Бунинг янада ёқимли ва дидли жараёнга айланиши учун эса, биз сизга ажойиб турка ва қаҳва тўпламидан иборат совғани таклиф этамиз. Сиз Señor & Señorita дўконига ташриф буюриб, Туркиянинг Karaca, Hisar ва Korkmaz брендлари томонидан ишлаб чиқарилган сифатли турка ва қаҳва пиёлаларини харид қилишингиз мумкин. 

2. Ошхона жиҳозлари 

Ошхонага тегишли ёрқин тўпламлар онангизнинг барча оила аъзолари учун севимли таомларни тайёрлашдаги меҳнатини енгиллаштиради. Ахир, таомнинг мазали чиқишида уни тайёрлаш жараёнидаги кўтаринки кайфият муҳим ўрин тутиши сир эмас. Señor & Señorita дўконидаги қозонларнинг турли хил тўпламлари онангизни лол қолдириши аниқ. Биз эса, кириб келаётган Хўроз йилининг тимсоли сифатида янада ёрқинроқ намуналарига эътиборингизни қаратамиз. 

3. Дастурхон тўплами

Совға тўпламларининг яна бири  – бу нафис чинни тўпламидир. У, албатта, дўстона оилавий дастурхон атрофида байрамона кайфиятни ҳосил қилади. 

4. Уй учун атирлар

Аромадиффузорлар, аромачироқлар ва ёки ёқимли ҳидли шамлар – буларнинг бари оригинал ҳамда шахсий ҳадя турига киради. Бундай совға онангизнинг хурсандчилиги бутун йил давом этишини таъминлайди. 

5. Joseph Joseph контейнерлари

Кимдир бирмунча амалийроқ ҳадя қидираётган бўлса, бунинг учун ажойиб таклифимиз бор. Уларга Британиянинг Joseph Joseph компанияси томонидан ишлаб чиқилган саналар билан белгилаш мумкин бўлган идишларини таклиф қиламиз. Инновацион тизим маҳсулотлар сифатини назорат қилиш имконини беради. Бундай контейнерлар билан маҳсулотлар бузилиши ҳолларини кескин камайтира оласиз. 

6. Иссиқ кўрпа ва Адёл 

Она қишнинг совуқ кеча ва тунларида фарзандининг меҳрини, ундан узоқда бўлган вақтларда ҳам ҳис қилиб туришини ким ҳам ҳохламайди, дейсиз. Karaca Home, Sarev ва Seral каби брендлар остида ишлаб чиқилган жунли ёки ипак матодан, ёхуд микрофибердан тўқилган мулойим ва иссиқ адёллар ҳамда кўрпалар бу борада ажойиб совға бўлиши шубҳасиз. 

7. Уй учун жиҳозлар

Ҳар бир она истиқомат қилаётган уйи учун митти ва ёқимтой жиҳозлар олишни ёқтиради. Масалан, нафис чинни ваза ҳамда Real Touch декоратив гуллари бўлиши мумкин.  

8. Сочиқлар тўплами ва чўмилиш халати

Она учун ҳадя сифатида, шунингдек, оригинал кашта солинган қулай, ихчам чўмилиш халати ва юмшоқ сочиқлардан иборат тўплам ёки классик намуналарини ҳам танлаш мумкин. Сочиқ ва халатнинг сифати юқори талабларга жавоб бериши туфайли узоқ йиллар беминнат хизмат қилади. 

9. Чой тўплами

Яна бир ёқимли совға сифатида чой тўпламини тавсия қиламиз. Онангиз ундан яқинлари ва дугоналари билан учрашганида, ёки меҳмонларини кутганида фойдаланиши мумкин. Баҳорий гуллар нақши солинган тўпламлар мулоқот чоғида ўзгача шукуҳ бағишлайди. 

10. Ўрин-кўрпа жилдлари

Яна бир ютқазмайдиган совға намунаси – бу ётоқ кўрпа-тўшак жилдлари тўпламидир. Туркиянинг Karaca Home, Sarev, Pepper Home каби брендлари томонидан ишлаб чиқилган бежирим тўпламларнинг турли хил рангдаги намуналари: ёрқинидан тортиб, рангларга бой хиллари ёки тинч, осуда кайфиятни бахшида этувчи ранглар билан жилоланган жилдлар мавжуд. Шундай экан, сиз онангизга мос тушадиган тўпламни топишингиз шубҳасиз.    

Señor & Señorita дўконида сиз яқинларингизга хурсандчилик ва бахтиёрлик ҳиссини улашадиган ажойиб янги йил ҳадяларини осонлик билан топа оласиз. 

Señor & Señorita дўконлари қуйидаги манзилларда жойлашган:
Шайхонтоҳур тумани, MEDIAPARK СМ Қоратош, 2-қават. 
Ориентир: Ўзбекистон Банклар ассоциацияси. 
Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси.
Ориентир: MEDIAPARK СМ Сергели, Сергели автомобиль бозори. 
Иш тартиби: 10:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз.
Телефонлар: +99871 202 77 00.

Реклама ҳуқуқи асосида.