Ўрта ер денгизининг Ливия ва Италия соҳиллари ўртасида иккита ҳалокат оқибатида 100 га яқин муҳожир, 2016 йил бошидан эса 5 минг муҳожир ҳалок бўлди, деб маълум қилди БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича агентлиги матбуот котиби Вильям Спиндлер.

Унинг айтишича, гап икки резина қайиқнинг ҳалокатга учраши ҳақида бормоқда. Улардан бирида 120 нафардан 140 нафаргача одам бўлган. Соҳилбўйи қўриқлаш хизмати 63 кишини, жумладан аёллар ва болаларни қутқариб қолган.

Иккинчи қайиқда 120 кишигача одам бўлган, улардан 80 нафари қутқариб қолинган.

Спиндлернинг айтишича, 2016 йилда Ўрта ер денгизида кунига ўртача 14 киши ҳалок бўлган.

2015 йилда Ўрта ер денгизини бир миллиондан кўпроқ одам ноқонуний равишда кесиб ўтган, улардан 3771 нафари ҳалок бўлган.