Эбола вирусига қарши вакцина синовлари муваффақиятли тугади

Жамият 23 Декабрь 2016 3828
Фото: AP

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 23 декабрь, жума куни Эбола вирусига қарши вакцинанинг тажриба синовлари тугаганлиги тўғрисида эълон қилди. Айтиш жоизки, синов натижалари 100 фоизли самарани намоён этди. Бу ҳақида ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди. 

"Ишончли натижалар Ғарбий Африкадаги эпидемия қурбонлари ҳаётини сақлаб қолишда ёрдам бера олмаса-да, улар вируснинг кейинги авж олишида ҳимояланган бўлишимиздан далолат беради", - дея ЖССТ раҳбар ўринбосари Мари-Поль Киенининг сўзлари келтирилади матбуот релизида. 

rVSV-ZEBOV номи остидаги вакцина синови 2015 йилда Гвинея Республикасида ўтказилди. Унда 11 минг нафардан ортиқ киши қатнашди. 5 837 нафар иштирокчидан  бирортаси ҳам вакциналанган кунидан бошлаб 10 кун ичида вирусни юқтирмади. Вакциналанмаган кишилар орасидан 23 нафарида Эбола вируси қайд этилди. 

Матбуот релизига кўра, вакцина ишлаб чиқарувчиси - MSD фармацевтик компанияси. 

ЖССТ маълумотларига кўра, 2014-2015 йилларда Ғарбий Африка мамлакатларида қайд этилган Эбола безгагига чалинганлар сони 11 мингдан ошди. Ўлим билан тугаган ҳолатлар Либерия, Сьерра-Леоне ва Гвинеяга тўғри келган. 

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14519 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11561 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47088 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8445 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 355 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2067 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2248 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар