Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бахнинг баёнот беришича, ташкилот 2010, 2012 ва 2014 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этган барча россиялик спортчиларнинг допинг намуналарини қайта текширади. 

Унинг сўзларига кўра, ХОҚ Бутунжаҳон допингга қарши агентлик (WADA) мустақил комиссияси раҳбари Ричард Макларен ҳисоботи билан қаноатланмайди ва ушбу мусобақаларда иштирок этган барча россиялик спортчиларнинг допинг намуналарини қайта таҳлилдан ўтказади. 

«Бу Макларен ҳисоботининг мантиқий давоми бўлади», — дея Бах сўзларидан иқтибос келтирган ҲОҚ сайти. 

ХОҚ 2014 йилги Олимпия ўйинларида қатнашган 28 нафар россиялик спортчининг допинг намунасида ҳийлалар қўлланилгани аниқланганидан сўнг, уларга нисбатан интизомий ҳаракатларни бошлаган эди.