Имомали Раҳмон 2016 йилнинг тожик халқи учун қандай келганини маълум қилди

Жаҳон 23 Декабрь 2016 10924
Фото: Пресс-служба президента РТ

Тожикистоннинг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш натижалари ва 2017 йилдаги вазифалар ҳукуматнинг 23 декабрда бўлиб ўтган йиғилишида муҳокама қилинган. 

Ҳукумат мажлисини очиб берган давлат раҳбари Имомали Раҳмоннинг сўзларига кўра, 2016 йил тожик халқи учун ҳақиқатда тарихий ва омадли йил бўлган ва умуман «йил сезиларли натижалар билан якунланмоқда».

Мамлакат бош вазири Қоҳир Расулзоданинг ўз ҳисоботида таъкидлашича, ташқи омилларнинг салбий таъсирига қарамай, барқарор иқтисодий ўсиш сақлаб қолинган, макроиқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича вазифалар бажарилган. 

Унинг айтишича, мамлакат ЯИМ (ялпи ички маҳсулоти) 54 млрд сомони (6 854 810 000 АҚШ доллари)дан кўп бўлиб, унинг реал ўсиши 6,9 фоизни ташкил этган. 

Шу билан бирга, давлат бюджетига 16,8 млрд сомони (2 132 610 000 доллар) тушган ва бюджет талаби 95 фоизга бажарилган. Мамлакат бюджетига 907 млн сомони (115 млн доллардан кўпроқ) маблағ келиб тушмаган.

Солиқ режаси 98,2 фоизга, божхона йиғимлари 90,1 фоизга бажарилган.

Мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш мақсадида бош вазир ва унинг биринчи ўринбосарига аниқ топшириқлар берилган. 

 

Кўпроқ янгиликлар