Ироқ ҲҲК Мўсул аҳолисига миллионлаб мактубларни ташлади

Жаҳон 23 Декабрь 2016 8173

Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари Мўсул шаҳри аҳолисига далда бериш мақсадида 4 млн саҳифани ташлади. ИШИД жангарилари томонидан эгаллаб олинган шаҳарни қайтариб олиш учун Ироқ ва АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги маълум қилди

«Мўсул шаҳри аҳолисига ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган мактублар Ироқнинг бошқа ҳудудларидаги фуқаролари томонидан битилган. Ушбу ташаббус икки йилдан ортиқроқ вақтдан бери ИШИД томонидан эгаллаб олинган Мўсул аҳолиси яккаланиб қолмагани, уларни унутишмагани ҳамда Ироқнинг барча аҳолиси шаҳар билан қайта бирлашишни кутаётганини англатади», — дейилади Америка қўмондонлиги хабарида. 

Ушбу кампания октябрь ойи ўрталарида бошланган эди. Ироқ аҳолиси турли далда бўлувчи мактубларни юборишган ва улар 4 млн нусхагача кўпайтирилган. 

Таъкидланишича, Мўсулни озод қилиш бўйича ҳарбий амалиёт икки ойдан кўпроқ вақтдан бери давом этмоқда. 

 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар