Канадада ўта тез интернет фаровон турмуш белгиси бўлади

Технология 23 Декабрь 2016 3355
Фото: Getty images

Канада ҳукумати юқори тезликдаги интернетни мамлакатнинг барча фуқаролари бирдек улана оладиган асосий алоқа хизмати сифатида эътироф этди. Шу пайтга қадар, бу кўрсаткич телефон алоқаси билан ўлчанар эди. 

22 декабрь куни Канаданинг CRTC бошқарувчиси юқори тезликдаги интернетни «асосий телекоммуникация хизмати» деб эълон қилиб, ҳукуматнинг ушбу тармоқни ривожлантириш мақсадларига доир ахборотларни маълум қилди. Унга кўра, ҳар бир фуқаро юқори тезликдаги интернетга улана олиши керак. 

CRTC баёнотида, шунингдек, юклаб олиш ва серверга юклаш тезликлари бўйича янги мақсадлар белгиланган. Оддий симли тармоқлар учун уланиш чегарасиз бўлиши лозим. уларда юклаб олиш тезлиги 50 Мбит/сонияни, серверга юклаш тезлиги эса 10 Мбит/сонияни ташкил этиши лозимлиги таъкидланган. Бу 2011 йилги белгиланган режадан 10 марта кўп. 

CRTC ҳисоб-китобларига кўра, 2 млнга яқин канадалик ёки аҳолининг 18 фоизи айни вақтда интернет тезлиги борасида белгиланган меъёрга улана олмаган. Мамлакат ҳукумати эса, ушбу муаммони ҳал этиш учун 750 миллион доллар сарф қилишни режалаштираяпти. CRTC 2021 йилгача канадаликларнинг 90 фоизи юқори тезликдаги интернетга уланиш имкониятига эга бўлишини кутмоқда. 

 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар