Қирғизистон ва Эрон визалар бериш тартибини енгиллаштиради

Жаҳон 23 Декабрь 2016 3483
Фото: ria.ru

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳоний билан биргаликда визалар бериш тартибини енгиллаштириши ҳақида маълум қилди. Уларнинг фикрича, бу икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлайди.

Руҳоний Бишкекка пайшанба куни икки кунлик ташриф билан келганди. У мамлакат бош вазири билан музокаралар ўтказиб, қирғиз-эрон бизнес-форумида иштирок этади. Ташриф давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши ҳам режалаштирилган.

“Биз Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан бўлган тор доирадаги учрашуви чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдик”, - дея маълум қилди Атамбаев. Унинг таъкидлашича, президентлар ташқи ишлар вазирларига бир ойлик муддатда “виза бериш тартибини енгиллаштириш бўйича таклифлар киритиш” вазифасини юклашган.

Қирғизистон президенти Бишкек-Теҳрон тўғридан-тўғри авиақатновини йўлга қўйиш кераклиги ҳақида маълум қилди. Унинг фикрича, визалар бериш жараёнини енгиллаштириш давлатлар ўртасидаги авиапарвозларни йўлга қўйишни тезлаштиришга хизмат қилади.

Унинг таъкидлашича, Қирғизистон республикадаги ГЭС қурилишига эронлик сармоядорларни жалб этиш ва қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш ҳамда енгил саноат, шунингдек транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги ўзаро лойиҳаларни амалга татбиқ этишдан манфаатдор.

Руҳоний эса келажакда мамлакатлар ўртасида визасиз тартиб киритилишига ҳаракат қилинишини маълум қилган.
 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар