Мексиканинг Мехико штатидаги пиротехника бозорида рўй берган портлаш оқибатида камида 120 киши жабрланди. Бу ҳақда қурбонларга ёрдам бериш бўйича федерал комиссияси хабар берган.

Мексика ҳукумати маълумотларига кўра, фожиа сабаб 35 киши ҳалок бўлган, уларнинг 26 нафари воқеа жойининг ўзида жон таслим қилган. Тўққиз киши эса касалхонада олинган жароҳатлар оқибатида вафот этди. Айни дамда жароҳатланганларнинг 50 нафари ҳамон касалхоналарда қолмоқда. 

"Комиссия мутахассислар гуруҳи айни пайтга қадар Мехико штатининг Тультепеке шаҳридаги Сан-Паблито бозорида 20 декабрь куни юз берган портлаш сабаб жабрланган 120 кишининг 80 нафар яқинига ёрдам кўрсатди", - дейилади комиссия баёнотида. Гап юридик, маъмурий, руҳий ва шифокорлар кўмаги ҳақида бормоқда. 

Мексика президенти Энрике Пенья Ньето эса чоршанба куни ҳукумат бозорни тиклаш учун барча керакли ишларни амалга ошириши ҳақида маълум қилганди. Бундан ташқари, давлат раҳбари Мехико штати губернатори ва мамлакат соғлиқни сақлаш вазири билан бирга портлаш сабаб жароҳат олганларни бориб кўрган. Мексика раҳбари жароҳат олган барча фуқароларга, шунингдек, ўз яқинларини йўқотганларга тегишли ёрдам кўрсатиш ҳақида буйруқ берди.