Россия президенти Владимир Путин Сурия президенти Башар Асад билан телефон орқали мулоқотда уни Ҳалабнинг жангарилардан озод қилиниши билан табриклади. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида маълум қилинди.    

Путин айни вақтда барча саъй-ҳаракатларни Суриядаги вазиятни тинчлик билан тартибга солиш масалаларига қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтган. 

"Россия президенти Владимир Путин Сурия Араб Республикаси президенти Башар Асад билан телефон орқали боғланиб, уни Ҳалабни жангарилардан озод қилиш операцияси якунлангани билан табриклади. Бу муваффақият Сурияда халқаро террорчиликка қарши бирлашган барчанинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари эвазига мумкин бўлди", дейилган хабарда.  

Путин "эндиги асосий вазифа – саъй-ҳаракатларни Сурия инқирозини тинчлик билан ҳал қилиш масалаларига мужассамлаштириш эканлигини" таъкидлаб ўтган.