Ироқнинг собиқ етакчиси Саддам Ҳусайннинг катта қизи Роҳат CNN телеканалига берган интервьюсида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп бу лавозимда ўзидан аввалги президентлардан фарқ қилишига умид билдирди.

"Мен кўрган нарса шуки, бу одамда юқори даражадаги сиёсий ҳиссиёт бор, бу уни ўтмишдошларидан жиддий фарқлайди. У ўзгалар хатосини, айниқса Ироқ борасидаги хатоларни кўрсатди, бу эса у Ироқда содир этилган хатолар ва менинг отам билан нима юз берганини билишини англатади", деб айтди Роҳат.

Ҳусайн қизининг айтишича, у отаси қатл этилишининг видеоёзувини ҳеч қачон кўрмаган ва буни ҳеч қачон қилмайди. Унинг айтишича, бу қатлнинг "хунуклиги ва оғриқлигига" қарамасдан, унинг отаси "мардонавор ўлим" топган.

Трамп ўз нутқларида Ҳусайнни "ёмон йигит бўлса ҳам, террорчиларни боплаб ўлдирган" дея таърифлаган.

Саддам Ҳусайн 2006 йил 30 декабрда қатл этилганди.