Сўконғич Дутерте БМТнинг олий комиссарини ҳам аяб ўтирмади

Жаҳон 23 Декабрь 2016 11680
Фото: Reuters

Филиппин президенти Родриго Дутерте БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайнни "аҳмоқ" деб атади. Дутертенинг бундай дейишига БМТ комиссарининг Дутерте ҳаракатларини тергов қилиш таклифи сабаб бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

"Бу йигит (Зайд Раад ал-Ҳусайн) ёки ҳазилкаш, ёки аҳмоқ. Сиз БМТдаги амалдорлар, кетингизда ўтирибсиз ва биз сиз учун маош тўламоқдамиз. Сен, аҳмоқ, менга нима қилишни ўргатма. Ким сенга бундай ҳуқуқ берди?", деб айтган Дутерте маҳаллий телевидениенинг жонли эфирида.

20 декабрда Ал-Ҳусайн гиёҳвандфурушларни ўлдиришда шахсан ўзи қатнашганини тан олган Дутертенинг ҳаракатларини тергов қилишга чақирган. Дутертенинг айтишича, у Давао шаҳри мэри бўлганда жиноятчиларни ўлдирган. Унинг айтишича, у буни "полициядаги йигитларга ўрнак бўлиш учун" қилган. АҚШ Дутертенинг бу иқрорига Филиппинга молиявий ёрдамни тақдим қилмаслик билан жавоб берди.

2016 йил май ойида мамлакат президенти этиб сайланган Дутерте гиёҳвандфурушларга қарши катта кўламли кампанияни бошлаган. Дутертенинг президентлиги вақтида гиёҳванд моддаларни сотиш ва ишлаб чиқаришга алоқадор  бўлган 3 минг киши ўлдирилди.

Дутерте нутқларидан бирида ўзини  Адольф Гитлерга қиёслаган ва "3 миллион гиёҳвандни ўлдиришдан бахтиёр бўлишини" айтган. Халқаро ҳамжамият Дутертенинг гиёҳванд моддаларга қарши бундай кескин чораларини бир неча марта танқид қилган.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар