Жанубий Кореяда террорчилик таҳдиди даражаси оширилди

Жаҳон 23 Декабрь 2016 5974
Фото: Sputnik International

Жанубий Корея ҳукумати Берлин ва Анқарадаги ҳужумлар ортидан мамлакатда террорчилик хавфи ошгани ҳақида эълон қилди.

"Чунан ильбо" нашрининг ёзишича, 22 декабрь куни бўлиб ўтган ҳукумат кенгашида огоҳликни ошириб, жамоат жойларида ҳужумлар олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирларни тайёрлаш юзасидан қарор қабул қилинган.

Хусусан, биринчи навбатда ҳукумат мамлакатнинг чет элдаги фуқароларини ўзларини ҳужумлардан асраш йўлларидан хабардор қилади. Бундан ташқари, республиканинг Сеул ва Пусан каби йирик шаҳарларида аксилтеррорчилик органлари мажлислари бўлиб ўтади.

Кенгашда, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ИШИД томонидан олиб борилаётган фаол тарғиботчилик фаолиятига қарши курашиш зарурлиги айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни Анқарадаги кўргазма очилишида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов қотил томонидан отиб ташланди. Ушбу суиқасд Россия ТИВ томонидан теракт сифатида баҳоланди.

Шу куни Берлин шаҳрининг марказий қисмида Рождество ярмаркасига чиққан одамлар устигаюк машинаси бостириб бориши натижасида 12 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ киши яраланганди. Бу ҳодиса ҳам Германия ҳукумати томонидан теракт сифатида баҳоланди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар