АҚШнинг Украинага 2017 йилдаги ҳарбий ёрдам миқдори маълум қилинди

Жаҳон 24 Декабрь 2016 6892
Фото: © РИА Новости

Қўшма Штатлар президенти мамлакатнинг 2017 молия йили учун ҳарбий бюджети қонунини имзолади. 

АҚШ раҳбари Барак Обама томонидан имзоланган қонун Украинага 350 миллион долларгача ҳарбий кўмак ажратишни назарда тутади.

Ҳужжат матнида таъкидланишича, Киев талаблари ва унга етказиб берилувчи пуллар ҳажми Пентагон раҳбари томонидан ҳал этилиши лозим. Якуний қарор эса президент томонидан қабул қилинади.

Пентагон Украинани қўллаб-қувватлаш учун аввалига ушбу маблағдан 175 миллион долларни ишлатиши мумкин, холос. Қолган пуллар эса мудофаа вазири ва давлат котиби Конгрессни “Украина ҳукумати мудофаа соҳасини ислоҳ қилиш бўйича жиддий қадамларни амалга оширгани” ҳақида хабар этгач, сарфланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Обама томонидан имзоланган қонун Пентагонга “Россия Федерациясининг Қрим устидан бошқарувини тан олишни назарда тутувчи” молиявий фаолият учун бюджет маблағларини ишлатишни тақиқлади.

 

Кўпроқ янгиликлар