АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфол сайланган президент Дональд Трампни америкаликлар “устига мазғава тўкишда” айблади. Дипломат бундай баёнот билан ўзининг Twitter’даги саҳифасида чиққан.

“Демак, сайланган президент эндиликда... америкаликлар устига мазғава тўкиш билан машғул. Ақлга сиғдириш қийин бўлган мислсиз ҳодиса. Республикачилар нима дейди?”, - дея савол берган собиқ элчи.

АҚШнинг сайланган президенти 23 декабрь куни Россия раҳбари Владимир Путиннинг сўзлари билан қўшилганди. Путин Ҳиллари Клинтон ва Демократик партия давлат раҳбари учун бўлган сайловлардаги мағлубиятни қабул қила олмаётгани ҳақида айтиб ўтган.