Австриянинг Брегенц шаҳрида мушук бутун оилани қутқариб қолди. Жонивор хонадонда рўй берган ёнғин пайтида уй эгаларини уйғотган ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолган.

ORF телерадиокомпаниясининг хабар беришича, олов ёнаётган шамдан келиб чиққан. Уни фуқаролар уйқудан олдин ўчиришни унутишган. Натижада хонадонда йирик ёнғин келиб чиқди ва у тезликда барча хоналарга тарқади.

Мушук эса тунги соат иккиларда оловни кўриб, ухлаётган эгасининг ёнида баланд товушда миёвлай бошлади. Аёл уйғониб кетиб, ўт домидан уч фарзандини олиб чиқишга муваффақ бўлди. Тўрт киши, шунингдек жонивор жароҳат олмаган.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчириш хизмати ходимлари тезлик билан ёнғинни бартараф этишди, бироқ квартира яшашга яроқсиз ҳолатга келган. 
Қутқарилган оила ва қаҳрамон-мушук вақтинча қариндошларникига жойлаштирилди.