Россиялик боксчи Александр Поветкиннинг допинг-намунасида топилган тақиқланган модда жуда оз миқдорда бўлган (бир миллилитрга 20 пикограмм). 20 пикограмм бу граммнинг триллиондан 20 улушидир. Модданинг бундай оз миқдорда эканлиги унинг атайлаб ичилмаганидан дарак беради. Бу тақиқланган модда спортчининг организмига овқат ёки озиқавий қўшимча орқали кирган бўлиши мумкин.

"Ҳа миқдор жуда оз. Стиверн билан жангга ҳеч қандай алоқаси йўқ", деб маълум қилди "Мир бокса" промоутерлик компаниясидаги манба.

Аввалроқ боксчининг допинг-намунасида остарин тақиқланган моддаси аниқланганди ва шу сабабли канадалик Бермейн Стиверн у билан жанг қилишни рад этган. WBC вакиллари бундан аввал ташкилотнинг вақтинчалик чемпиони камарини ортга қайтариб олганлар. Боксчилар айнан шу камар учун жанг қилишлари керак эди.

Поветкиннинг ушбу иши бўйича тергов 2017 йил бошида якунланади.