Франциянинг энг машҳур кишилари рўйхати чоп этилди. Унга кўра, “Миллий фронт” партияси етакчиси Марин Ле Пен Франция президентлиги учун ўзининг рақиби, собиқ бош вазири Франсуа Фийонни ортда қолдирди. Рейтинг Le Journal du Dimanche газетаси томонидан тузилган.

Хабар қилинишича, Ле Пен рўйхатнинг 37-поғонасидан жой олган. “Республикачилар” партияси вакили Франсуа Фийон эса 42-ўринда қайд этилди.

Франциядаги энг машҳур кишиларга эса анъанавий равишда маданият вакиллари айланишди. Рейтингда биринчи ўринни комик киноактёр Умар Си эгаллади. Иккинчи поғонада сиёсатчи Симона Вейл қайд этилган бўлса, кучли учликни хонанда ва бастакор Жан-Жак Гольдман якунлаб берди. 

Франциялик актёрлар Софи Марсо ва Жан Рено тегишли равишда саккизинчи ва тўққизинчи ўринда. Машҳур бастакор ва қўшиқчи Шарль Азнавур эса 21-поғонада қайд этилди.