Хитойда мушак фабрикасида портлаш рўй берди, қурбонлар бор

Жамият 24 Декабрь 2016 3985

Хитойнинг Хэбэй вилоятидаги мушак ва петард заводида портлаш рўй берди. Бунинг оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар қилади CCTV.

Аниқланишича, ҳодиса Таншань шаҳар округидаги Фэнжунь туманида жойлашган заводда юз берган.

Айни дамда қидирув-қутқарув амалиёти олиб борилмоқда. Қутқарувчилар икки кишининг жасадини топишган.

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, портлаш махфий хусусий заводда содир бўлди. Унинг сабаблари аниқланмоқда.
 

Кўпроқ янгиликлар