Испания Саудия Арабистони учун ҳарбий кемалар қуради

Жаҳон 24 Декабрь 2016 5054
Фото: Defence.ru

Испаниянинг "Навантия" кемасозлик верфи Саудия Арабистони учун "Аванте" синфидаги 5 та корвет қуриб беради. 23 декабрда маълум қилинганидек, бу бўйича шартнома 2017 йил январда Испания қироли Филипп VI’нинг Ар-Риёдга ташрифи вақтида имзоланиши кутилмоқда. 

Келишув доирасида шунингдек Саудия Арабистони ҳарбий-денгиз кучлари учун янги ҳарбий-денгиз базаси қуриш кўзда тутилади. Шартнома қиймати 2 млрд евродан кўпроқни ташкил қилади. 

Корветлар "Аванте-2200" лойиҳаси бўйича қурилади. Улар Венесуэла ҳарбий-денгиз кучлари учун қурилган POVZEE патрул кемалари модификацияси бўлади.

"Аванте-2200" синфидаги кема узунлиги 99 метр, эни 13 метрни ташкил қилади. Тўлиқ сув сиғимдорлиги 2450 тонна. Куч қурилмаси 4 та двигателдан иборат бўлиб, улар кеманинг 24 узел тезликда сузишига имкон беради. Кеманинг 18 узел тезлик билан сузишидаги сузиш узоқлиги 3500 денгиз милини, автономлиги 20 кунни ташкил қилади.

Корветнинг қуроллари орасидан 76/62-мм ли "Ото Мелара" ва 30 мм ли "Орликон Миллениум" замбараклари ҳамда 12,7 мм ли пулемёт ўрин олади. Кемалар шунингдек вертолёт қўниш майдончаси ва вертолёт учун ангар билан жиҳозланади. Кема экипажи 52 кишини, авиагаруҳ 8 кишини, 20 курсант ва 12 махсус кучлар аскарларини ташкил қилади. 

Тахмин қилинишича, 5 та корвет қурилиши 5 йилга яқин вақт олади ва 2 минг кишини иш ўрни билан таъминлайди. 

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар