Каддафийнинг ўғли Ливия самолётининг олиб қочилишига алоқаси йўқлигини айтди

Жаҳон 24 Декабрь 2016 7362
Фото: TVM via AP

Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Қаззофийнинг ўғли, ҳозирда қамоқда бўлган Сайфулислом Каззофий Ливия самолётини олиб қочганлар билан алоқаси борлигини рад этган. У бу ҳақда Africagate News ахборот порталига маълум қилган.

Аввалроқ А320 самолётини олиб қочиб, уни Мальтага йўналтирган, Ливиянинг икки фуқароси 2011 йилда ўлдирилган Муаммар Каддафийнинг тарафдорлари бўлганлари ҳақида маълумот берилган. Улар қўйган талаблар орасида Каддафий ўғлининнг озод қилиниши ҳам бўлган. 

Зинтан шаҳрида қуролланган тузилмалар томонидан ушлаб турилган Сайфулислом  "самолётнинг олиб қочилишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва барча террорчилик операцияларини қоралашини айтган".

Айни вақтда самолётни олиб қочган икки шахс Мальта ҳукуматига таслим бўлган.

"Скай-ньюс Арабия" телеканали томонидан воқеа жойидан жонли эфирда олиб борилган трансляция вақтида қандайдир онда самолёт трапида бир одам Ливиянинг Каззофий вақтидаги давлат байроғи билан пайдо бўлган.

 

Кўпроқ янгиликлар