Қирғизистон президенти бугун Самарқандда Ўзбекистон раҳбари билан учрашади

Ўзбекистон 24 Декабрь 2016 22924
Фото: ria.ru

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ташрифи давомида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади. У Самарқанд шаҳрига бугун келмоқда, деб хабар беради РИА Новости қирғиз давлат раҳбари маъмурияти вакилига асосан.

“Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга 24 декабрь кунига мўлжалланган ишчи ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказилади. Унда давлат раҳбарлари бир қатор икки томонлама масалаларни муҳокама этишади”, - дея айтиб ўтди агентлик суҳбатдоши.

Қирғизистон раҳбари девонининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Сапар Исоқовнинг маълум қилишича, Атамбаев Шавкат Мирзиёев томонидан Президент сифатида қабул қилинадиган биринчи хориж давлат етакчиси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида Қирғизистон бош вазири биринчи ўринбосари Муҳаммадқалим Абулғозиев бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрига келганди. Кейинроқ эса Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги делегация ҳам ушбу давлатга ташриф буюрди.
 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар