Қозоғистон Ўзбекистоннинг учинчи йирик савдо шеригига айланди

Ўзбекистон 24 Декабрь 2016 30553
Фото: Google image

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама товар айланмаси ҳажми 2016 йилнинг 9 ойи якунига кўра 1,54 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Тошкентдаги матбуот анжуманида Қозоғистон элчиси Ерик Утембаев хабар берди.

Қозоғистондан Ўзбекистонга асосан буғдой ва меслин (буғдой ҳамда жавдар аралашмаси), буғдой ва буғдой-жавдар уни, темир ва пўлат маҳсулотлари, руда ва рух концентратлари, қайта ишланмаган алюминий маҳсулотлари экспорт қилинмоқда. 

"Ўзбекистонга етказиб берилаётган қозоғистон маҳсулотлари орасида буғдой уни ва буғдой дони етакчиликни ушлаб турибди. Қозоғистон Ўзбекистонга ушбу маҳсулотларни етказиб берувчилар орасида етакчи позицияда қолмоқда – 525 минг тонна ун ва тахминан 1,4 миллион буғдой ҳамда меслин (буғдой ва жавдар аралашмаси).

Ўзбекистондан эса асосан табиий газ, узум, ўрик, олча ва гилос, шафтоли, қуруқ мевалар, янги ва музлатилган томатлар импорт қилинмоқда", - дея таъкидлаб ўтди дипломат. 

Қозоғистоннинг Ўзбекистон товар айланмасидаги ҳажми 8,7 фоизга етиб, бу унга Хитой (17,7 фоиз) ва Россия (17,2 фоиз)дан сўнг учинчи ўринни эгаллаш имконини берди.

Бироқ, элчининг фикрига кўра, икки томонлама ҳамкорликни янада кучайтириш учун имкониятлар етарлича. "Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёевнинг сентябрь ойидаги учрашуви давомида ҳар йиллик товар айланмасини 5 миллиардга етказиш ҳақида қарор қабул қилинган. Бу вазифа ҳар икки давлат бош вазир ўринбосарлари А.Мамин ва Р.Азимов томонидан 22 сентябрь куни имзоланган ва ўзаро савдо учун муҳим бўлган - "Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари" ҳужжатига асос қилиб олинган", - дея таъкидлаб ўтди Утембаев.
 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар