Қозоғистонлик қиз ўз сочларини ейиши оғир оқибатга олиб келди

Жамият 24 Декабрь 2016 29195
Фото: anews.com

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрини Муҳаббат  исмли қизча воқеаси ҳайратлантирди. Яқинда жарроҳлар қизни операция қилишди ва унинг ошқозонидан бир килограмм соч чиқариб олишди. 11 ёшлик қизчанинг ошқозони тўлиқ ва ичакларининг бир қисми соч билан тўлган бўлган. 

Қизча тунда шифохонага олиб келинган. У қорнидаги оғриқлардан тўхтамай йиғлаган. Қизча тўла ошқозони билан на овқат ея олган, на сув ича олган. Жарроҳлар унинг ошқозонига етиб боришганда, унда бир уюм сочни аниқлашган. У ташқи кўринишидан намат матосига ўхшаш бўлган.  

Аниқланишича, қизча Рапунцель синдромидан азият чеккан. Бу синдром руҳий касаллик бўлиб, ундан азият чекувчилар асабийлашиш вақтида ўз сочларини ейишни бошлайдилар. Ажаб эмаски, бу муаммо кўпинча ошқозон-ичак йўлида жиддий оқибатларга олиб келади.

Бундай касалликда ичак ва ошқозонни жарроҳлик аралашувисиз тозалаб бўлмайди ва бундай муолажа зудлик билан амалга оширилиши лозим.

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар