Малайзияда автобус жарга қулаши оқибатида ўндан кўп одам ҳалок бўлди

Жаҳон 24 Декабрь 2016 3988

Малайзияда автобус жарга қулаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди ва 17 киши жароҳат олди, деб маълум қилди 24 декабрда Star газетаси.

Воқеа мамлакат жанубида юз берган. Автобус Куала-Лумпурдан Жохор-Баруга кетаётганда йўлдан чиқиб кетиб, жарга қулаган. Воқеа жойига 25 нафар ўт ўчирувчи етиб келган.

Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқлаштирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл яхши ҳолатда бўлган, воқеа юз берган вақтда ёғингарчилик бўлмаган.

 

Кўпроқ янгиликлар