Тошкентда азон айтиш мусобақаси бўлиб ўтди

Жамият 24 Декабрь 2016 24000

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Тошкент ислом институти асосий биносида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан институт тарихида биринчи бор “Нажотга шошилинг” номли азон айтиш маҳорати мусобақаси ташкиллаштирилди, деб хабар беради Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали.

Мусобақанинг асосий мақсади – талабаларда азоннинг тарихи ҳамда унинг талаффузи ва тараннуми, фиқҳий қоидаларини ўзлаштиришларига қизиқтириш, талабалар азонни маҳорат билан айтиш малакасини ҳосил қилишларига кўмаклашишдир. Дастлаб, ҳар бир курс талабалари ўртасида ички мусобақа ўтказилди ва ҳар бир курсдан икки нафар ғолиб талаба мусобақада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Мазкур мусобақа “савт” (овозни жарангдор ва баландлиги), “тараннум” (гўзал оҳанг) ва “тўғри талаффуз” (азондаги лафзлар ва ҳарфларни тўғри талаффуз қилиш) шартларини ўз ичига олди.

 

Якуний тўпланган баллар йиғиндисига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар: олий ўрин - Нуриддинов Йўлдош, олий ўрин - Неъматов Муҳаммадюсуф, 1-ўрин - Сайдалиев МуҳаммадҲожимирзо, 2-ўрин - Бузрукхонов Акромхон, 3-ўрин - Мансуров Мусо.

Ғолиблар мақтов ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалар, иштирокчилар эса эсдалик совғалар билан тақдирландилар. 


 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32510 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40609 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4876 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16753 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 100983 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:04 696 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 7146 Жамият
Кўпроқ янгиликлар