АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter  саҳифасида ёзишича, унинг инаугурациясидан сўнг, «БМТга доир масалалар ўзгаради».

«БМТга келсак, ўзгаришлар 20 январдан сўнг юз беради», — деб ёзган Трамп. 

Аввалроқ, БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроилга Фаластин ҳудудларида тураржойлар қуришни тақиқловчи резолюцияни қабул қилган эди. Дональд Трамп ушбу ҳужжатга вето қўйишни талаб қилганди.