Уэйн Рунига катта маош таклиф қилишмоқда

Спорт 24 Декабрь 2016 7662

Хитой клублари Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Рунига ҳафтасига 700 минг фунт маош тўламоқчи. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда. 

31 ёшли футболчи учун "Гуанчжоу Эвергранд Таобао" ва "Бэйцзин Гоань" клублари кураш олиб бормоқда. 

Маълум қилинишича, англиялик футболчи ёзги трансферлар вақтигача жамоадан кетмаслиги аниқ. 

Эслатиб ўтамиз, Руни 2004 йил "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"дан келиб қўшилганди. 
 

Кўпроқ янгиликлар