Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи асосий давлат бўлиши мумкин

Ўзбекистон 24 Декабрь 2016 23117
фото Proyecto 3

Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи етакчи давлат бўлиши мумкин, чунки Лотин Америкаси ва Африкадан келтирилувчи маҳсулот сифат бўйича анча орқада. Бу ҳақда Москвада Федерация кенгаши ва МДҲ ижроия қўмитаси вакиллари матбуот-анжуманида айтилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

"Ўзбекистон ўз салоҳиятига кўра бизнинг бозорга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берувчи ўнлаб давлатларнинг ўрнини босиши мумкин, шу билан бирга Африка ва Лотин Америкаси давлатлари маҳсулотларидан анча устунроқ бўлган маҳсулотларни. Бунинг учун имтиёзлар яратиш керак", деб айтди Федерация кенгашининг халқаро ишлар қўмитаси раиси Владимир Жабаров.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар аъло сифатли бўлиб, Янгийўл тумани, Фарғона вилояти бу борада илғордир. "Биз улар билан алоқаларни йўлга қўя оламиз, бунинг учун катта салоҳият мавжуд. Улар бизнинг алоқаларга катта қизиқиш билдирмоқдалар", деб айтди Жабаров.

Сенаторнинг айтишича, Ўзбекистон 2017 йилда МДҲ давлатларига 1 млн тоннагача мева-сабзавот маҳсулотларини етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 

МДҲ иқтисодий ривожланиши амалий марказий бош директори Владимир Савченко Ўзбекистон шунингдек маиший техника етказиб берувчиси бўлиши мумкинлигини айтди.

"Улар фаол ривожланмоқдалар. Ўзбекистон бозорларимизга келмоқда. Ўзбекистонлик тадбиркорлар маиший техника етказиб бермоқда, бундан ташқари, улар дунё стандартларида қабул қилингандек, уларга хизмат кўрсатишни ҳам ўз зиммасига олмоқда", деб айтди Савченко.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14585 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68274 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37136 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 1022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1128 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1699 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1707 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар