"Осиё MIX" КВН-жамоаси Қувноқлар ва зукколар клуби Олий лигасининг 2016 йилги финалида ғолиб бўлди. Бу ҳақда КВН Халқаро иттифоқи расмий сайти хабар қилган.

"Осиё MIX" ғолиблик учун Қозоғистоннинг “Спарта” ва Россиянинг уч жамоаси билан кураш олиб борди. Қирғизистон Республикаси шарафини ҳимоя қилган жамоа танловнинг уч босқичига кўра 10,9 баллни қўлга киритган.

"Осиё MIX" – Қирғизистоннинг нафақат финалга етиб борган, балки унда ғолиб чиққан биринчи жамоасига айланди. У ўтган йилги ўйинларда ярим финалга қадар етиб борганди. 

Эслатиб ўтамиз, жамоа таркибида ўзбекистонлик актриса Сетора Фармонова ҳам бор.