«Ўзбектелеком» Kun.uz'да чиққан танқидий мақолага жавоб хати йўллади

Технология 24 Декабрь 2016 37010

Шу йил 21 декабрь куни сайтимизда «Мижоз эмас, «Uzonline» ҳар доим ҳақми?» сарлавҳаси остида танқидий мақола эълон қилинган эди. Унда, интернет провайдерлик хизматини кўрсатувчи компания фаолиятига оид айрим нуқсонлар ҳақида сўз борганди. «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ушбу мақола юзасидан таҳририятимизга тушунтириш мактуби йўллаб, интернет хизматидаги нуқсонлар турли омиллар боғлиқ бўлиши мумкинлигига ойдинлик киритган. Мазкур хатни сиз ўқувчиларга ўз ҳолича ҳавола қилишга қарор қилдик!

Ҳурматли KUN.UZ таҳририяти!

 «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси мамлакатимизда АКТ ривожи тўғрисида  материаллар эълон қилиб бораётганингиз, жумладан, телекоммуникация ва Интернет тармоқларининг ривожи ва абонентларнинг интернет тармоғига уланишидаги муаммолар ҳақидаги танқидий  материаллар учун Сизга миннатдорчилик билдиради.

Жорий йилнинг 21 декабрь куни www.kun.uz сайтида «Мижоз эмас, «Uzonline» ҳар доим ҳақми?» сарлавҳаси остида эълон қилинган танқидий мақолани компания раҳбарияти ва техник хизмати мутасаддилари диққат билан ўрганиб чиқдилар.

 Биз хизматларимиз сифатини яхшилашга йўналтирилган конструктив танқидга жуда ижобий ёндашамиз, шу сабабли мазкур мақола материаллари абонентларга хизмат кўрсатиш ва тармоққа кенгполосали уланиш сифатини яхшилаш мақсадида компания мутахассислари ва техник хизмати ходимлари томонидан ҳар томонлама ўрганилди.
Сизнинг тармоқ нашрингиз орқали компания абонентлари билан мулоқот сифатида замонавий технологиялар ёрдамида Интернетга уланиш хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ айрим масалаларга ойдинлик киритамиз. Интернет тармоғига уланиш имконини берувчи замонавий технологиялар ўта мураккаб дастурий-аппаратли комплексларни ўз ичига олади, уларнинг ишига кўплаб қатор ҳолатлар, объектив ва субъектив сабаблар таъсир кўрсатади. Бу хизмат кўрсатаётган провайдер ускуналари ва дастурий таъминотлар, “охирги нуқта” деб аталувчи абонентларгача маълумотлар узатишни амалга оширувчи телекоммуникация тармоқлари ва албатта, хизматдан фойдаланувчи абонентнинг ўз шахсий ускуналари ҳамда имкониятларидир. 

 «Мижоз эмас, «Uzonline» ҳар доим ҳақми?» мақоласида муаллиф тезлик фақат провайдерга боғлиқлиги ва шартномада қайд этилган тезлик (оферта)да кўрсатилиши кераклиги ҳақида ёзган. Биз мазкур ҳолатга ойдинлик киритишни хоҳлардик. Умумий жиҳатдан, кенгполосали тармоқ хизматларига уланиш тезлиги ва сифати  билан боғлиқ муаммоларни кўриб чиқмоқчимиз.  

 Фақат провайдерга боғлиқ кўрсаткичлар:

— провайдер каналларида юкламалар кўплиги;
—  провайдернинг боғламалар ва сизнинг уйингиздаги ускуналари сифати;
— кабел сифати ва унинг хонадонингизга болхона/ертўладан тортиб уланиши(бирлаштирилиши);
— провайдер томонидан ижарага берилган тармоқ ускуналарининг сифати.

Фақат абонентга боғлиқ кўрсаткичлар:

— абонентга тегишли бўлган (роутер, қурилмалардаги тармоқ адаптерлари) хонадондаги тармоқ ускуналарининг сифати;
— абонент хонадонида таъмирлаш даврида ўтказилган коммуникациялар (кабель, интернет-розеткалар, кабелларни уланиши) сифати;
— абонент компьютери (ноутбуги, планшети, смартфони) кўрсаткичлари – масалан, Wi-Fi 802.11n стандарти ноутбук адаптери Wi-Fi ни қўллаб-қувватлаши;
— Интернет тезлигига фаол таъсир кўрсатувчи дастурий таъминот мавжудлиги – масалан, антивирус ёки ишлайдиган torrent-мижоз;
— компьютерда яширин зарар келтирувчи дастурлар (вируслар, троянлар) мавжудлиги.

Маълум бир сайтлар контентига уланиш тезлиги пасайишининг хостинг сифати, у ёки бу ресурс каналига уланишни ўтказиш имкониятига боғлиқ бўлган яна бир умумий сабаби мавжуд. Бундан ташқари, Ўзбекистонда у ёки бу провайдерга тегишли айрим портал ва сайтлар (ички ресурслар) рақобатдош провайдер абонентлари учун уланиш тезлигини сунъий равишда чеклайди ёки умуман уларга уланиш имкониятини ёпади.

«Ўзбектелеком» АК томонидан мунтазам равишда, бутун мамлакатимиз бўйича телекоммуникация тармоқларининг тўла миқёсли модернизацияси амалга оширилмоқда. Доимий равишда Ўзбекистонда провайдерлар учун ташқи канал кенгайтирилиб, провайдерлар учун  Интернет тармоғига уланиш нархи  2016 йил давомида 1 Мбит/с учун $157,60 дан $91,50 гача 42 фоизга туширилди, UZONLINE абонентлари учун ташқи Интернет канал тезлиги икки баробарга оширилди. 

Бугунги кунда, мунтазам равишда абонентгача мисли уланишни янада ишончли оптик-толали алоқа линиялари билан алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Фақатгина Тошкент шаҳрида FTTB технологияси бўйича  6 мингта кўп қаватли ва хусусий уйлар уланган. www.uzonline.uz сайтидаги «Хизматлар ва тарифлар» бўлимида манзиллари билан батафсил маълумотлар тақдим этилган.

Компания томонидан абонентлар талаб ва эҳтиёжларини қондириш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилда қуйидаги тадбирлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан 2016 йил 1 августдан 2016 йил 30 сентябргача  “Life” тариф режаларидаги абонентларга кириш трафиги юқори чегарасининг 25 фоизи миқдорида бонус бериш ҳамда 2016 йил 16 августдан 2016 йил 10 сентябргача соат  00:00 дан 12:00 гача  2 Мбит/с тезликда “Night Unlim-25”  бепул қўшимча хизматини бериш бўйича акция ўтказилди.

FTTx технологияси бўйича бир вақтда икки ва ундан ортиқ кенг полосали хизматларига уланган янги ва мавжуд абонентларга “Homegeteway” терминал ускунасини бепул тақдим этиш» акцияси 2016 йилда давом эттирилди. 

“Ўзбектелеком” АК Тошкент шаҳрида GPON технологияси бўйича терминал ускуналари тақдим этилиши бўйича “Echo Life” акциясини эълон қилди. Акция иштирокчиларига Компания ҳисобидан 200 метргача оптик кабел ва 3 ойдан 5 ойгача имтиёзли тарифлар асосида Интернет хизмати тақдим этилмоқда.
2016 йил бир вақтда амалдаги тариф режаларининг нархи доирасида 1 МБ трафик нархи туширилиши билан Интернет тармоғига уланиш тезлигини ошириш бўйича  қуйидаги чоралар амалга оширилди:

- жисмоний шахслар учун Интернетга уланиш тезлиги оммавий тариф режалари  бўйича 1,5-2 марта оширилди, киритилган трафик 10 фоизга оширилди, чекланмаган трафик тариф режалари  трафикнинг  бошланғич лимити 11-20 фоизга оширилди;

- Интернет ва Tas-IX тармоғига уланиш тезлиги , киритилган трафик ҳажми  1 МБ ҳақи тўланган трафик нархига нисбатан юқори тезлик билан фарқ қиладиган “RUN” серияси тариф режалари киритилди;

- ташқи  Интернетга чекланмаган трафик билан қўшимча «NIGHT UNLIM» ва «24 UNLIM» хизматлари киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги байрамининг нишонланиши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида «Ўзбектелеком»  акциядорлик компанияси  кенгполосали Интернет хизматига уланиш трафиги ҳажми ва тезлигининг ошиши ҳақида эълон қилди. 2016 йил 1 декабрдан жисмоний шахслар учун:

- «Life» («Life 4», «Life 5» ва «Life 6») серияси тариф режалари кўриб чиқилди ва кириш трафиги юқори чегараси лимити 1,5 марта ҳамда лимитдан кейинги тезлик 2 баробарга оширилди;

- кириш трафиги юқори чегараси чекланмаган “Life plus”  ва Интернет тармоғига уланиш тезлиги куну туннинг турли вақтларида ўзгарадиган “Life time”  тариф режалари амалга киритилди;

www.uzonline.uz сайтида «техник қўллаб-қувватлаш» бўлимида  мижознинг компания хизматларидан фойдаланиши осон бўлиши учун интернетга уланишни ташкил этиш ва созлаш, модем, роутер ва бошқа абонент қурилмаларини ўрнатишни созлаш ҳақида долзарб маълумотлар бериб борилган.

Телекоммуникация тармоқларини ва компания абонентларини мамлакатимиз шароитларида самарали ишлай оладиган замонавий, ишончли қурилмалар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида, “Ўзбектелеком”   акциядорлик компанияси телекоммуникация ускуналари ва дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи жаҳоннинг етакчи корхоналари иштирокида қатор қўшма корхоналарни ташкил этди. Мазкур корхона маҳсулотлари телекоммуникация тармоқларида, “Ўзбектелеком”  АК  абонентлари томонидан кенг фойдаланилади ҳамда кенгполосали мультисервис хизматларини (IPTV, видеотелефония, юқори тезликка эга Интернет, маълумотлар узатиш, HDTV каналларини томоша қилиш имконияти ва бошқалар) кўрсатиш имконини беради.

Бутун мамлакатимиз минтақаларида “Ўзбектелеком” АК ахборот-коммуникация хизматлари бўйича фойдаланувчиларнинг сўровларига тезкор жавоб бериш мақсадида, Чақириқларга хизмат кўрсатиш ягона марказини жорий этиш лойиҳаси доирасида, шунингдек, давлат органлари ва хўжалик субъектлари эҳтиёжи учун 13 та колл-марказ ташкил этилди. Мазкур чоралар кўрсатилаётган телефон ва Интернет хизматларини юқори даражада сифатини кўтаришга хизмат қилади. Абонентларга қулайлик яратиш учун 2014 йил 1 декабрдан бошлаб бутун республика бўйлаб «Call-centre» хизмати 1084 – ягона телефон рақами киритилди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда кечаю кундуз режимида 280 дан ортиқ нафар операторлар абонентларга хизмат кўрсатилмоқда. Call-марказ операторлари махсус ўқув курсларида малакаларини оширадилар ҳамда юкламалар ошишига мутаносиб равишда, уларнинг сони ҳам оширилиб борилади.

Абонентлар мурожаатлари билан ишлаш компания фаолиятининг ҳамда Ўзбекистон Республикасида ахборот технологиялари ва  коммуникацияларининг ривожланиши бўйича энг муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади. Айнан шунинг учун 2016 йил ноябрь ойида www.uztelecom.uz компания сайтида «Онлайн қабулхона» махсус бўлими ташкил этилди, унинг воситасида ҳар бир абонент онлайн режимида тўғридан-тўғри компания раҳбариятига ёки абонентларга хизмат кўрсатилиши масалаларига боғлиқ ҳар қандай савол бўйича мурожаат этиши мумкин.

Биз компания абонентларини ўз муаммолари бўйича, шикоят ва таклифлари билан компания «онлайн қабулхона»сига,  куну тун ишлайдиган Сall-марказ бепул телефон рақамлари “1084” ёки  компаниянинг қуйида кўрсатилган http://uzonline.uz/ru/contacts/offices/ манзилида  жойлашган 160 дан ортиқ UZTELECOM савдо офислари исталганига тўғридан-тўғри мурожаат этишларини сўрардик.

Абонентларимизга сифатли хизмат тақдим этиш ва барча масалаларни дарҳол тезкор ҳал этиш тарафдоримиз. 

 

Кўпроқ янгиликлар