Британиялик пойгачи Том Онслоу-Коул Гиннесснинг рекордлар Китобига киритилди. У каравотни соатига 135 километр тезликда ҳаракатлантира олди. Бу ҳолат тасвирланган ролик YouTube-каналларидан бирида тақдим этилган.

“Каравот”га қайта ишланган шасси ва Ford Mustang GT куч қурилмаси асос қилиб олинди. Тажриба БААнинг Умм-ал-Қувайн шаҳрида жойлашган Emirates Motorplex автодромидаги тўғри йўлда ўтказилди. 

Аввалги рекорд Буюк Британияда 2008 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда каравотнинг тезлиги соатига 111 километрга етган.