Air Canada авиакомпаниясининг  Торонто-Лондон рейсини амалга ошираётган самолёти 10 ёшли қизчанинг юраги билан муаммолар юз бергани сабабли Ирландияда фавқулодда қўнишига тўғри келди, деб хабар бермоқда RTE телеканали. 

Самолётнинг келишини ерда шифокорлар кутиб туришган. Қизча тезлик билан шифохонага етказилган, бироқ уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган. Маълум қилинишича, қизчанинг юраги уришдан тўхтаб қолган. 

Авиакомпания қизчанинг вафот этганини тасдиқлаган.