АҚШ прокуратураси Трампга рад жавобини берди 

Жаҳон 25 Декабрь 2016 18453

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўз номидаги Trump Foundation жамғармасини ёпиши истагини билдирди ва рад жавобини олди.

Нью-Йорк бош прокурори матбуот котиби Эми Спиталникнинг маълум қилишича, айни вақтда ушбу жамғармага нисбатан текширув олиб борилмоқда ва бу жамғармани тарқатиб юбориш иложсиз иш. Текширув тугайдиган муддат ошкор этилмаган.

«Жамғарма ҳамон тергов остида ва у якунланмагунича, ёпилмайди», — деди Спиталник.

АҚШнинг сайланган президенти ўз номи остидаги хайрия жамғармасининг ёпилишини ўзининг президентлик муддати чоғида манфаатлар тўқнашуви эҳтимоли билан изоҳлаганди.

Trump Foundation 1988 йилда ташкил этилган. Қайд этилишича, бу жамғарма бир неча марта сиёсий манфаатлар йўлида қилинган эҳсонлар туфайли жаримага тортилган.

Тергов жамғармани 2016 йил сентябридан буён текширмоқда. Октябрда Нью-Йорк бош прокурори Жона Шнайдерман Трампнинг жамғармасидан хайрияларни қабул қилишни тўхтатишни сўраганди. У ташкилот штат маъмуриятида рўйхатдан ўтмагани ва шу тариқа қонунни бузаётганини айтганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17258 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47921 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21907 Ўзбекистон
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 584 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 981 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 934 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1251 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1152 Жаҳон
Сурия армияси Ҳалабни ИШИДдан буткул озод қилди
20:00 1845 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар